Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чорва, парранда, балиқчилик ва қуёнчилик. Қаерда, қандай муаммолар бор?

Чорва, парранда, балиқчилик ва қуёнчилик. Қаерда, қандай муаммолар бор?

Фото: Xabar.uz

Чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, қоракўлчилик, асаларичилик ва қуёнчиликни ривожлантиришга бағишланган семинар-йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Xabar.uz'га маълумот бериб ўтилди.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда қорамолнинг 94 фоизи, қўй ва эчкининг 84 фоизи, парранданинг 58 фоизи аҳоли хонадонларида боқилади. Чорва, парранда ва балиқ учун узлуксиз равишда сифатли озуқа маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш муаммоли масалалардан биридир. Импортни камайтириш, маҳаллий шароитда юқори қувватли озуқа ем ишлаб чиқаришни ривожлантириш зарур. Паррандачиликда озуқанинг 85 фоизи импорт қилиниб, ҳалигача кўп миқдорда соя ва кунгабоқар шроти, маккажўхори четдан олиб келинади.

Таъкидланганидек, тармоқларда ишлатиладиган техника ва ускуналарни хорижий давлатлардан импорт қилишни камайтириб, уларни ўзимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш пайти келди. Бугунги кунда чорвадорлар учун зарур ҳисобланган сомон ва пичанни ўрувчи, тўпловчи оддий ускуналар ҳам четдан келтирилади. Ҳолбуки, уларни маҳаллийлаштириш дастури асосида ўзимизда ишлаб чиқариш имкони мавжуд. Шунда уларнинг нархи ҳам арзонлашади, қўшимча солиқ тушумлари кўпаяди, янги иш ўринлари яратилади.

Бу борада мутахассислар айтишича, яқин келажакда фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектлари эҳтиёжи учун ерларни ўғитловчи, озуқа ўсимликларини прессловчи ва ер майдонларини юмшатувчи техникалар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.

Тери, гўшт ва момиқ жун олиш учун боқилаётган қуёнчилик йўналишлари ҳам ривожланмоқда. Жумладан, бугунги кунда аҳоли хонадонлари ва қуёнчилик хўжаликларида 112 минг 600 дан зиёд қуён боқилмоқда. Уларнинг 66 мингдан ортиғи зотдор қуён ҳисобланади.

Келгусида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимидаги Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти ҳузурида «Қуёнчилик селекцияси ва генетика маркази» ташкил этилиши кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг