Эълон! «ALSKOM SUG‘URTA KOMPANIYASI» акциядорлари диққатига!
«ALSKOM SUG‘URTA KOMPANIYASI» Акциядорлик Жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар қилади.
2026 йил 19 июнь куни соат 10:00 да Тошкент шаҳри, Тепамасжид кўчаси, 4-уй манзилида бўлиб ўтадиган «ALSKOM SUG‘URTA KOMPANIYASI» АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтади. Йиғилиш акциядорларнинг масофадан туриб электрон овоз бериш имкониятини таъминловчи evote.uz платформаси орқали ҳам ўтказилади.
Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2026 йил 19 июнь соат 9:00да бошланиб 10:00да тўхтатилади.
- Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш санаси — 2026 йил «25» май;
- Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида қатнашиш учун акциядорлар реестри санаси — 2026 йил «15» июнь.
ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИГА КИРИТИЛГАН МАСАЛАЛАР:
1. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш регламентини ва саноқ комиссиясини тасдиқлаш.
2. 2025 йил фаолият якунлари бўйича Компания Кузатув кенгаши Раисининг ҳисоботини эшитиш.
3. Компаниянинг 2025 йил молия-хўжалик фаолияти натижалари ва 2026 йилга Компания Бизнес-режаси параметрлари тўғрисида Бош директор ҳисоботини эшитиш.
4. Компаниянинг 2025 йил якуни бўйича бухгалтерия ҳисоботининг миллий ва халқаро стандартларга асосан тузилган молиявий ҳисоботларини аудиторлик текширувидан ўтказиш натижалари ҳақида мустақил аудитор хулосасини кўриб чиқиш.
5. Компаниянинг 2025 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
6. 2025 йил фаолият якуни бўйича Компаниядаги корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
7. 2025 йил учун Компания соф фойдасини тақсимлаш.
8. Компания Кузатув Кенгашининг янги таркибини сайлаш.
9. Компаниянинг Ташкилий тузилмасини янги таҳрирда тасдиқлаш.
10. Компаниянинг 2026 йил молия-хўжалик фаолиятини мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини белгилаш ва у билан шартнома тузиш.
11. Компаниянинг аффилланган шахслари билан жорий хўжалик фаолияти доирасида тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.
12. Компаниянинг жорий хўжалик фаолияти доирасида тузиладиган йирик битимларни белгиланган лимитлар доирасида маъқуллаш.
13. Ижро органи томонидан амалга ошириладиган хайрия (ҳомийлик) ёки беғараз ёрдамнинг чегаравий миқдорларини белгилаш.
Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишига оид материаллар ва кун тартиби масалалари бўйича маълумотлар билан Компаниянинг www.alskom.uz корпоратив веб-сайти ҳамда evote.uz платформаси орқали танишиш мумкин.
Қўшимча маълумот олиш учун Тошкент шаҳри, Тепамасжид кўчаси, 4-уй манзилига ёки info@alskom.uz электрон почта манзилига мурожаат қилишингиз мумкин.
Маълумот учун телефон: (71) 201-11-00.
«АLSKOM SUG‘URTA KOMPANIYASI» АЖ
Кузатув Кенгаши
25.05.2026 й.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter