Жўрабек Мирзамаҳмудов энергетика вазири этиб тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.
Унга кўра, Жўрабек Турсунпўлатович Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш бўйича ўринбосари — энергетика вазири лавозимига тасдиқланди.
Жўрабек Мирзамаҳмудов 2020 йилдан шу пайтгача «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter