Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кафе ва ресторанлар савдоси қарийб 50 трлн сўмга етди

Кафе ва ресторанлар савдоси қарийб 50 трлн сўмга етди

2026 йилнинг январ–март ойларида Ўзбекистондаги умумий овқатланиш корхоналарининг савдо айланмаси 49,8 триллион сўмни ташкил қилди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 8,2 фоизга юқори.

Қайд этилишича, 2026 йил 1 апрел ҳолатида мамлакат бўйича умумий овқатланиш соҳасида 27 минг 312 та тижорат корхонаси фаолият юритмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2026 йилнинг январ-феврал ойларида ушбу корхоналарнинг савдо айланмаси 33,7 трлн сўмга етгани ҳақида хабар бергандик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг