Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Карбон кредити» Қорақалпоғистонга йилига камида 50-100 млн доллар даромад келтириши мумкин

«Карбон кредити» Қорақалпоғистонга йилига камида 50-100 млн доллар даромад келтириши мумкин

Иқлим ўзгариши шароитида ҳавога чиқариладиган иссиқхона газларини камайтириш долзарб масала экани таъкидланди.

«Яшил» энергияни «карбон кредит»га айлантириш Қорақалпоғистонга йилига камида 50-100 миллион доллар даромад олиб келиши мумкин.

Мутасаддиларга бир ойда «карбон кредит» механизмини Қорақалпоғистонда йўлга қўйиш, Япония, Корея, АҚШ, Канада, Буюк Британия ва Австралия каби йирик импортёр давлатлар билан музокаралар ўтказиш топширилди.

«Карбон кредит» экспортидан тушадиган маблағлар инфратузилма учун ажратилаётган маблағларга қўшимча бўлади ва Қорақалпоғистоннинг ўзида қолади.

Йирик хорижий компаниялар «ўрмон карбон кредити» тизими орқали экологик вазияти оғир ҳудудларда дарахт экишни молиялаштириш бўйича таклифлар билдирмоқда.

Йил якунигача Оролнинг 50 минг гектар майдонида «ўрмон карбон кредити» дастурини бошлаш вазифаси қўйилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг