Марказий банк тижорат банкларини огоҳлантирди
Регулятор томонидан жорий йилнинг 20 январь куни тижорат банкларига хат юборилган.
Унда кредит (микроқарз) шартномаларида белгиланган тўлов мажбуриятлари бажарилмаган ҳолатларда, банклар томонидан қўлланилаётган айрим чора ва санкциялар танқид остига олинган.
Таҳлиллар натижасида айрим банкларда:
➖ кечиктирилган тўловлар учун ҳисобланадиган фоиз ставкалари шартномада белгиланган йиллик ставкага нисбатан бир неча баробарга, айрим ҳолатларда йиллик 150–180 фоизгача оширилаётгани;
➖ кредит бўйича фоизларни тўлаш кечиктирилганда энг юқори чегараси белгиланмаган кунлик пеня ҳисобланаётгани;
➖ кредиторнинг ҳақиқий харажатлари билан боғлиқ бўлмаган қўшимча бир марталик жарималар қўлланилаётгани аниқланган.
Марказий банк мижозлар кредит тўловини кечиктирганда банклар томонидан қўлланиладиган чоралар банк учун "даромад манбаи" эмас, аксинча компенсацион характерга эга бўлиши кераклиги, бунда "адолат ва мутаносиблик" тамойилларига қатъий риоя қилиш кераклигини таъкидлаган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter