Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоийга Белгиядан зотдор қорамол олиб келинди

Навоийга Белгиядан зотдор қорамол олиб келинди

Фото: ЎзА

«Air Atlanta Icelandic» авиакомпаниясининг Boeing 747-400 юк самолёти Белгиянинг Леж шаҳридан Навоий халқаро аэропортига махсус рейсни муваффақиятли амалга оширди.

Самолёт орқали умумий оғирлиги 82,5 тонна бўлган 165 бош зотдор йирик шохли қорамол етказиб берилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Юк аэропортнинг замонавий юк терминалида тезкор равишда туширилиб, миллий ва халқаро талабларга мувофиқ ветеринария, божхона ҳамда чегара назоратидан ўтказилди.

Юкни қабул қилиш, тушириш ва расмийлаштириш ишлари юк терминали мутахассислари ҳамда божхона, чегара ва ветеринария хизмати ходимларининг самарали ҳамкорлиги туфайли қисқа муддатда якунланди, дейилади хабарда.

Аввалроқ Қорақалпоғистонга Покистондан 200 бош зотдор йирик шохли қорамол олиб келиниши хабар берилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг