Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ўтган йили қовун-тарвуз экспортидан қанча фойда қилгани айтилди

Ўзбекистон ўтган йили қовун-тарвуз экспортидан қанча фойда қилгани айтилди

Фото: Xabar.uz

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида 16 та давлатга қиймати 33,2 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 135,8 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган.

Қовун ва тарвуз экспорти ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 53,8 минг тоннага кўпайган.

Ўзбекистон 2022 йилнинг 11 ойида энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилинган давлатлар:

— Қозоғистон – 58,2 минг тонна

— Россия – 28,1 минг тонна

— Қирғиз Р. – 27,2 минг тонна

— Тожикистон – 14,5 минг тонна

— Латвия – 2,8 минг тонна

— Беларусь – 2,4 минг тонна

— Германия – 868 тонна

— Польша – 684 тонна

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг