Ўзбекистонда ўртача ойлик салкам 6,4 млнга етди
2025 йилда Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 6 млн 376 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,9 фоизга ўсди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Ҳудудлар кесимида ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори миқдори Тошкент шаҳри (10 млн 753 минг), Навоий (7 млн 871 минг) ва Тошкент вилоятида (5 млн 967 минг), энг кам миқдори эса Қашқадарё (4 млн 476 минг), Сурхондарё (4 млн 481 минг) ва Фарғона (4 млн 730 минг) вилоятларида қайд этилган.
Ойлик маошларнинг энг юқори ўсиши Наманган (+22,8 фоиз), Сирдарё (+20,8 фоиз) ва Жиззах (+20,7 фоиз) вилоятларида кузатилган.
Ҳисоботга кўра, соҳалар кесимида ўртача ойлик иш ҳақи миқдори:
- банк, суғурта, лизинг ва кредит воситачилик фаолиятида – 17 млн 597 минг сўм;
- ахборот ва алоқа соҳасида – 15 млн 298 минг сўм;
-ташиш ва сақлаш соҳасида – 9 млн 659 минг сўм;
-саноат соҳасида – 7 млн 525 минг сўм;
-савдо соҳасида – 6 млн 961 минг сўм;
-қурилиш соҳасида – 6 млн 548 минг сўм;
-санъат, кўнгил очиш ва дам олиш соҳасида – 5 млн 448 минг сўм;
-яшаш ва овқатланиш хизматлари соҳасида – 5 млн 90 минг сўм;
-таълим соҳасида – 4 млн 372 минг сўм;
-соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида – 3 млн 909 минг сўм.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter