Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хушнудбек Худойбердиев

Фақат ҳақиқатни, барча ҳақиқатни, ҳақиқатдан ўзга ҳеч нарсани…

Расман! Талабаларга стипендия тўлашнинг янги тартиби жорий қилинди

Расман! Талабаларга стипендия тўлашнинг янги тартиби жорий қилинди

Фото: Xabar.uz

31 январдаги Вазирлар Маҳкамаси қарори билан, 2020 йил 1 февралдан бошлаб, талабаларга стипендия тўлашнинг янги тартиби жорий этилади. Бу ҳақда, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Қизиқ, Ҳукумат қарори 31 январда қабул қилинган бўлса, унда нима учун 5 февраль куни кечқурун эълон қилиняпти? Ва шунда ҳам 2 қатор гап холос. Вазирлик шу пайтгача билмаганмиди шунақа қарор қабул қилинганини? Ёки аслида қарор бугун имзолангану, лекин орқа сана билан номер қўйишдими?

Ҳукумат қарорининг ўзи қани? Нима учун ҳалигача Lex.uz сайтида йўқ. Бир пайтлар роса мақтанишгандику, энди норматив ҳужжатлар жуда қисқа вақт ичида «Расмий ҳужжатлар» бўлимида пайдо бўлади деб.

«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунга биноан, норматив ҳужжатлар расман эълорасман эълон қилинмади, унда қанақа қилиб 1 февралдан янги тизимга ўтилади?

Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари 5 кундан буён ҳеч қаерда эълон қилинмаётганини кимдир тайинли асос билан тушунтириб бера оладими?н қилингандан кейингина кучга эга бўлади. Лекин стипендия тўғрисидаги қарор 5 февралда ҳам ҳали 

LexUz порталига 5 февралдаги (яъни бугунги) 61, 62-сонли қарорлар жойлаштирилгану, лекин 31 январдаги 59-сонли қарор ҳалигача йўқ.

Нима учун норматив ҳужжатларни эълон қилишнинг аниқ ишлайдиган тизими йўқ?  Шунчалик қийинми бу иш? Ёки бунга ҳам албатта энг юқоридан «сиёсий ирода» керакми?

Қабул қилинган қарорларни расман эълон қилиш учун Адлия вазирлигига ўз вақтида етказиб беришни кимдир назорат қиладими ўзи? Вазирликни тушунаман, улар юқори турувчи орган сифатида «КабМин»га ортиқча эътироз ёки қатъий талаб қўя олмаса керак. Лекин Вазирлар Маҳкамасининг ўзида ижро назоратини кимдир юритиши керакку ахир.

Менимча, қарорларнинг тез имзоланиши ёки эълон қилиниши Ҳукуматдаги комплексларга боғлиқ бўлса керак. Қайсидир комплекс зўр ишлайди, ўшанчун қарорлар кўп куттирилмайди. Қайсидир комплекс эса аксинча, шунга доим муаммо бўлади.

Гапим кимларгадир ёқмаса ҳам айтаман, Вазирлар Маҳкамасида таълим бўйича қарорлар масаласи азал-азалдан тошбақа мисоли секин бўлган. Тошбақадан ҳам секинроқ ҳатто!

Стипендиялар қайта ҳисоб-китоб қилиниши керак

Майли, расмий қарор матни ҳалигача бўлмаса ҳам, лекин ҳар ҳолда икки энлик расмий хабар бор, шу хабарга қараб ҳуқуқий хулоса қилсак бўлади.

Стипендия тўлаш тартиби эндиликда Вазирлар Маҳкамаси қарори билан белгиланади. Илгари бу жараён Молия ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқланган йўриқнома асосида тартибга солинарди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан стипендияга оид янги тартиб 1 февралдан амал қилар экан. Демак, бундан хулоса қилиш мумкинки, 1 февралгача эски тартиб кучда бўлади.

Эски тартиб кучда бўлади дегани, талабаларга 1 февралгача табақалаштирилган (1 - 0,75 - 0,5 коэффицент) стипендия тўланиши керак бўлган.

Аммо сентябрь ойидан буён амалда қонуний кучда бўлган Йўриқномага риоя қилинмади, ҳеч бир қонуний асоси бўлмаса ҳам талабаларга стипендиялар бошқача тартибда тўланди. Батафсил мана бу ерда.

Аммо қонун устувор давлатларда бундай бўлмаслиги керак. Қонунни ҳурмат қилган Молия вазирлиги талабаларга асоссиз кам ёки кўп стипендия тўламайди. Қонунни ҳурмат қилган Олий таълим вазирлиги бу жараённи қўллаб-қувватламайди. Қонунни ҳурмат қилган Ҳукумат бунга томошабин бўлиб турмайди ва олдини олади.

Шу сабабли, талабалар билан токи 1 февралгача бўлган 5 ой (сентябрь-октябрь-ноябрь-декабрь-январь) учун қайта ҳисоб-китоб қилиниши керак. Бундай қайта ҳисоб-китоб 4 ва 5 баҳога ёпганлар учун фойдали, 3 баҳога ёпганлар учун зарар (тахминан 150 минг сўм) бўлади. Аммо наилож, қонунчилик талаби шундай, унга ҳамма бўйсуниши керак.

Ўзи қабул қилган муҳим қарорни 5 кундан буён расман эълон қилишни ташкил қила олмаган Ҳукумат ҳеч бўлмаса талабалар ҳаққини жойига қўйиб қўйгани маъқул, менимча. Яна ҳам ўзингиз биласиз, менинг ишим қонунни эслатиш холос.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг