Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сариосиёда янги ГЭСга тамал тоши қўйилди

Сариосиёда янги ГЭСга тамал тоши қўйилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбалари кўпайтирилмоқда. Жумладан, гидроэнергетикада бир оқим орқали кўп марта «яшил энергия» ҳосил қилиш мумкин, деб хабар бермоқда давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Шу боис Президентимизнинг 2017 йил 17 октябрдаги қарорига мувофиқ, Тўпаланг дарёсида кичик электр станциялари ҳам қурилди. Хусусан, 2020 йил декабрда 37 мегаваттли «Зарчоб-1» ҳамда 2021 йил сентябрда 38 мегаваттли «Зарчоб-2» ГЭСлари ишга туширилди. Бугунги кунда уларда 48 мингта хонадонга етадиган электр энергияси ҳосил қилинмоқда.

Дарёнинг қуйи қисмида яна бир кичик ГЭС – «Зарчоб-3» лойиҳалаштирилди. Давлатимиз раҳбарининг ташрифи чоғида унинг қурилишига тамал тоши қўйилди.

Унинг қуввати 16 мегаватт бўлади ва йилига 70 миллион киловатт/соат экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқарилади. У табиий ва қайта тикланувчанлиги билан аҳамиятли. Шунингдек, бошқа қувватлар асосан кундуз куни ишлаб чиқарилгани боис, бу йўналиш энергетика тизимида ростловчи вазифасини ҳам ўтайди. Олинадиган электр таннархи ҳам бошқа манбаларга нисбатан анча арзон.

 

Ҳозирги тизим бўйича, дарё суви махсус босим остида аввал Тўпаланг ГЭСига йўлланади. Ундан кейин бир биридан унча узоқ бўлмаган Зарчоб станцияларидаги парракларни айлантиради.

Шунингдек, хусусий сектор томонидан микро ГЭСлар барпо этишга ҳам кенг имконият берилмоқда. Бунинг учун ҳуқуқий, иқтисодий шароитлар яратилган. Жумладан, кичик ва микро ГЭСларни қуриш истагидаги тадбиркорларга ерларни 20 йил муддатга ижарага бериш, улар ишлаб чиқарган электрни давлат томонидан кафолатли сотиб олиш тизими жорий қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг