Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Saxovat Broyler: вақт синовидан ўтган сифат

Saxovat Broyler: вақт синовидан ўтган сифат

Пскентнинг гўзал тоғ этакларида жойлашган Saxovat Broyler паррандачилик фабрикаси ўзбекистонликларга 2010-йилдан буён юқори сифатли товуқ маҳсулотлари етиштирувчи йирик корхона сифатида танилган. Унинг ассортиментида истеъмолчилар томонидан севилишга улгурган совутилган ва музлатилган бройлер товуқлари, кўкраклари, сонлари, қанотлари, шунингдек, деликатес ва ярим тайёр маҳсулотларнинг катта танлови мавжуд.

Бугунги кунда Saxovat Broyler чакана ва улгуржи харидорлар орасида катта талабга эга бўлган товуқ маҳсулотларини ишлаб чиқаришда етакчи ўринни эгалламоқда. Қулай иқлим шароити соғлом товуқларни ва улар учун экологик тоза озуқаларни етиштириш имконини беради. Бу ернинг табиати, тоза ҳавоси ва юмшоқ иқлими паррандаларнинг мослашишига фойдали таъсир кўрсатади.

Saxovat Broyler маҳсулотлари ассортименти хилма-хил. Совутилган парранда гўшти ажойиб таъм хусусиятларига ва юқори озуқавий қийматга эга бўлган ажойиб парҳез маҳсулотдир. Махсус рецептлар бўйича тайёрланган колбаса, сосиска, паштет ва деликатесларнинг кенг танлови ҳатто нозик таъб истеъмолчиларни ҳам хурсанд қилади.

Таъкидлаш жоизки, бутун ассортимент – музлатилган товуқ гўштидан снекларгача – паррандачилик фабрикасининг малакали мутахассислари томонидан қаттиқ назорат қилинади.

Saxovat Broyler барча «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификациядан ўтган бўлиб, бу тегишли ҳужжат билан тасдиқланади. Экологик тозалик, хавфсизлик ва таъм хусусиятлари FSSC/ ISO 22000 HACCP, ISO 9001 ва бошқа мувофиқлик сертификатлари билан тасдиқланади.

Корхонанинг муваффақиятли фаолияти 2022-йилда бўлиб ўтган Ўзбекистон паррандачиларининг V Халқаро форумида қайд этилиб, Saxovat Broyler «Парранда маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича энг яхши корхона» номинациясида биринчи ўринни эгаллади.

Saxovat Broyler маҳсулотларига йирик ресторан ва кафе тармоқлари ишонч билдиради. Хусусан, KFC тезкор овқатланиш ресторанлари халқаро тармоғи, Brokkoli, Paul, Giotto кафелари, Hilton mehmonxonasi, Silk Road Samarqand халқаро туристик мажмуаси ва бошқа йирик HoReCa вакиллари билан билан кўп йиллик ҳамкорлик бунинг исботидир

Яқин келажакда корхона ишлаб чиқаришни кенгайтириб, тайёр парранда гўшти ва ярим тайёр маҳсулотлар ҳажмини ойига 250 тоннага, колбаса маҳсулотларини эса ойига 100 тоннага етказишни режалаштирмоқда.

Ўзгаришлар ўтган йилнинг декабрь ойида бошланиб, цех капитал таъмирланиб, сўйиш цехидаги импорт ускуналар алмаштирилди. Бундан ташқари, Saxovat Broyler ярим тайёр маҳсулотларни маринадлаш учун қўшимча ускуналар харид қилди.

Saxovat Broyler маҳсулотларини қуйидаги савдо нуқталарида харид қилиш мумкин:

Saxovat Broyler паррандачилик фабрикаси дўкони: Тошкент вилояти, Пскент тумани, Х.Олимжон кўч., 1

Миробод деҳқон бозори: Тошкент ш., Миробод тумани, Нукус кўч.

Олой деҳқон бозори: Тошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 42/1, Абдулла Қодирий метро бекати.

Юнусобод деҳқон бозори: Тошкент ш., Юнусобод тумани, Юнусобод-3 мавзеси

Фарҳод деҳқон бозори: Тошкент ш., Учтепа тумани, Чилонзор Г9А мавзеси

«Қатортол» савдо маркази: Тошкент ш., Қатортол кўчаси, 60

Шунингдек, Korzinka тармоғининг 60дан ортиқ супермаркетларида.

Бетакрор товуқ маҳсулотларини янада кўпроқ инсонлар татиб кўришлари учун Saxovat Broylerнинг расмий ижтимоий тармоқларида мунтазам равишда янги маҳсулотлар ассортименти ҳақида маълумотлар жойланади, шунингдек, обуначилар учун ёқимли совғалар ва сюрпризларга бой конкурслар ҳамда ўйинлар ўтказилади.

Янгиликларимизни шу ерда кузатиб боришингиз мумкин:

Телеграм: https://t.me/saxovat_broyler

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг