Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёевнинг янги қарори қабул қилинди

Шавкат Мирзиёевнинг янги қарори қабул қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати.

«Шоли етиштирувчилар фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Қарори (ПҚ-290-сон, 15.08.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа маҳсулот етиштирувчиларга шоли етиштириш ва харид қилиш харажатларини молиялаштириш учун Президент (ПҚ–52-сон, 15.12.2021 й.) қарорида белгиланган шартларда имтиёзли кредитлар ажратилади.

2025–2026 йилларда шоли экиш учун харид қилинган ва ишлаб чиқарилганига бир йилдан ошмаган янги уруғ сеялкалари ҳамда кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг 20 фоизи Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш орқали қоплаб берилади.

Хоразм вилоятида шоли етиштирувчиларга қуйидаги қўшимча субсидиялар ажратилади:

- шоли етиштириш учун ҳар бир гектар лазерли текисланган майдонга сарфланган ёқилғи-мойлаш материаллари харажатларининг 100 фоизини, бироқ бир гектар учун умумий харажат миқдорининг 1 млн сўмдан ортиқ бўлмаган қисмини қоплаш учун;

- Президент (ПҚ–144-сон, 01.03.2022 й.) қарорида белгиланган миқдорларда замонавий сув тежовчи технологияларни жорий қилиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун.

2024 йил ҳосилидан, истисно тариқасида, Хоразм вилоятидаги 120 центнер ва ундан юқори ҳосил олган қишлоқ хўжалиги корхоналарига етиштирилган шолининг 50 фоиздан ошмаган гуруч маҳсулотини экспортга йўналтиришга рухсат берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг