Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шуҳрат Отабоев Халқ банки раиси этиб тайинланди

Шуҳрат Отабоев Халқ банки раиси этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Шуҳрат Холдарович Отабоев акциядорлик тижорат Халқ банки Бошқаруви раиси этиб тайинланди.

Шу пайтгача Бошқарув Раиси вазифасида ишлаган Фарҳод Саламов эса бошқа ишга ўтказилган.

Шуҳрат Отабоев 1978 йилда туғилган. Дастлаб Тошкент молия институти, кейинчалик Япониянинг Сиёсий фанлар Миллий институти ҳамда Президент ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1995 йил Навоий вилоятидаги 14-ўрта мактабда инглиз тили ўқитувчилигидан бошлаган. 1998 йилдан бошлаб Тошкент давлат техника университети «Камолот» жамоат марказида бош ҳисобчи бўлиб фаолият юритган.

2001-2012 йилларда Ўзбекистон Марказий банкида турли лавозимларда меҳнат қилган. 2015-2017 йилларда АТ Халқ банки Бошқаруви Раиси ўринбосари, 2017-2018 йилларда Ўзбекистон Марказий банки Бошқаруви Раиси ўринбосари, 2018-2021 йилларда «Ипотека банк» АТБ Бошқаруви Раиси лавозимларида ишлаган. Жорий йил феврал ойидан буён эса Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари вазифасида меҳнат қилиб келаётган эди.

Бугун янги раҳбар Халқ банки жамоасига таништирилган. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси Б. Нурмуратов ҳамда Молия вазири Т. Ишметов иштирок этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг