Тошкент – Нукус тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилади
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистоннинг ҳар бир туманида аҳоли турмуш шароитини яхшилашга хизмат қиладиган лойиҳалар амалга оширилаётганини таъкидлади.
Бўзатовда замонавий санаторий, Нукусда онкология ва радиология маркази, Қўнғиротда болалар шифохонаси ва туғуруқхона ишга туширилди. Амударё ва Тўрткўлда ҳар бири 2 минг ўринли амфитеатр, Нукус шаҳрида гимнастика маркази ва Консерватория филиали фойдаланишга топширилди.
Осиё тараққиёт банки билан 384 миллион доллар ҳисобига А-380 магистрал йўлининг Қўнғиротдан ўтган 240 километри тўлиқ бетон қопламага ўтказилди. Кеча йўлнинг Тўрткўл, Элликқалъа ва Берунийдан ўтган яна 92 километрини қуриш бошланди. Мазкур лойиҳанинг қиймати 233 миллион доллар.
Натижада транзит 1,5 карра ошади. Тўрткўлга кирган юклар Қозоғистон чегарасига бир сутка ўрнига 10 соатда етиб боради.
Келаси йил март ойидан Тошкент – Нукус тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилиб, сафар вақти 16 соатдан 7 соатга қисқаради.
«Туямуйин» сув тозалаш иншоотини реконструкция қилиш ва Қўнғиротдан Мўйноққа 100 километр ичимлик сув тармоғини тортиш бошланади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter