«Миллий саноат занжири» кўргазмаси – Транспорт тизимида 12,8 миллиард долларлик 36 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда
Самарқанд вилоятида транспорт соҳасига бағишланган «Миллий саноат занжири» кўргазмасининг биринчи куни якунланди. Кўргазма маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, йирик давлат буюртмачилари, тармоқ корхоналари, инвесторлар ва илмий ташкилотларни ягона майдонда бирлаштирди.
Бугунги кунда транспорт тизимида 12,8 миллиард долларлик 36 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Таҳлилларга кўра, ушбу лойиҳаларда 407,3 миллион долларлик маҳсулотларни маҳаллийлаштириш салоҳияти мавжуд.
Айнан шу имкониятларни амалий лойиҳаларга айлантириш мақсадида кўргазмада транспорт соҳаси учун мўлжалланган минглаб маҳсулотлар, бутловчи қисмлар, инновацион ишланмалар ва технологик ечимлар намойиш этилди.
Кун давомида йирик давлат буюртмачилари ўзларининг мавжуд ва истиқболдаги харид эҳтиёжларини тақдим этди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар эса ўз маҳсулот ва технологик имкониятларини бевосита буюртмачиларга намойиш қилди.
Биринчи кун якунларига кўра, кўргазма 1200 нафар нафар иштирокчини жамлади. Давлат харидлари орқали умумий қиймати 490 млрд сўм бўлган 4778 та дастлабки келишувларга эришилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter