Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Халқ банкининг халқаро рейтинги ошди

Халқ банкининг халқаро рейтинги ошди

Фото: «Xabar.uz»

Акциядорлик тижорат Халқ банкининг кейинги йилларда эришаётган молиявий барқарорлик ва юқори ўсиш суръатлари халқаро нуфузли ташкилотлар томонидан ҳам юксак баҳоланмоқда.  

Жумладан, жаҳоннинг энг нуфузли Халқаро рейтинг компанияcи – «Standard & Poors» агентлиги томонидан ўтган йили Халқ банкининг фаолияти В/В, БАРҚАРОР рейтинги билан баҳоланган бўлса, шу йилнинг июль ойида банкнинг кредит рейтинги яна бир поғонага ошиб, В+/В БАРҚАРОР даражасида тасдиқлади.

Албатта, Халқ банкининг халқаро миқёсда эътироф этилишида банкни давлат ва ҳукумат даражасида қўллаб-қувватланиши, кўплаб имтиёз ва имкониятлар берилишининг аҳамияти катта бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги «Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки ва «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкининг молиявий ҳолатини яхшилаш ҳамда фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2018-2019 йилларда Халқ банки устав капиталини 1,6 триллион сўмга ошириш кўзда тутилгани фикримиз исботидир.  

Банк ахборот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг