Йил бошидан бери тадбиркорларга 97 млрд сўм ҚҚС қайтарилди
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва солиқ юкини камайтириш мақсадида бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг (ҚҚС) бир қисми айрим соҳаларда фаолият юритаётган тадбиркорларга қайтарилмоқда.
2026 йил 6 июл ҳолатига кўра, мазкур механизм доирасида корхоналарга жами 97 млрд сўмга яқин маблағ қайтарилди.
ҚҚС қайтариш тартиби туроператорлар, меҳмонхоналар, умумий овқатланиш корхоналари, чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари ҳамда заргарлик корхоналарини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Маълумотга кўра, энг катта маблағ 828 та умумий овқатланиш корхонасига қайтарилган бўлиб, улар 63,8 млрд сўм ҚҚС компенсациясини олган.
Шунингдек, 323 та заргарлик корхонасига 26,2 млрд сўм, 145 та меҳмонхонага 4,7 млрд сўм маблағ қайтарилди.
Бундан ташқари, 23 та туроператорга 1,1 млрд сўм, 28 та чорвачилик ва паррандачилик хўжалигига ҳам 1,1 млрд сўм ҚҚСнинг бир қисми қайтарилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter