Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

16 ёшга тўлганлар ID-карта олаётганда бошқа рўйхатларга ҳам киритилади

16 ёшга тўлганлар ID-карта олаётганда бошқа рўйхатларга ҳам киритилади

«Аҳоли ва тадбиркорларга енгилликлар яратиш ҳамда бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун қўйилгани хабар қилинганди.

Унда 2021 йил 1 апрелдан бошлаб 16 ёшга тўлган шахсларга идентификация ID-карталари бериш уларни давлат солиқ хизмати органларида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйиш ҳамда фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш билан бир вақтнинг ўзида амалга ошириш ҳам кўзда тутилмоқда.

Ҳужжат лойиҳаси муҳокамаси 25 декабрга қадар давом этади.

Эслатиб  ўтамиз, 2021 йил 1 январдан бошлаб шахсни рақамли идентификация қилишнинг ягона тизимига ўтилади. Унга кўра, биометрик паспортлар ўрнига Ўзбекистон фуқаросининг шахсини ва фуқаролигини тасдиқлайдиган электрон ташувчи қурилмага эга ҳужжат сифатида ID-карта жорий этилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг