Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ерга икки кунлик кучли магнит бўрон ёпирилади

Ерга икки кунлик кучли магнит бўрон ёпирилади

4-5 октябр кунлари Ерда кучли магнит бўрони содир бўлади. Бу ҳақда Россиядаги Коинот тадқиқотлари институти ва Қуёш-ер физикаси институти қуёш астрономияси матбуот хизмати хабар берди.

«Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бўрон вақти-вақти билан икки кунгача, яъни жума ва шанба кунлари давом этиши мумкин», — дейилади хабарда.

Магнит майдон тебранишларининг энг юқори чўққисида бўрон G3 даражасига, яъни мумкин бўлган бешта максимал нуқтанинг учинчи нуқтасига етиши мумкин.

Манбага кўра, бўрон икки фазага эга бўлади, яъни биринчи чўққи 4 октябрь куни тушга яқин кутилмоқда. Олимларнинг таъкидлашича, бу вақтда Ерга қуёш материясининг секин зич ядроси келади. Магнит бўронининг иккинчи босқичи 5 октябрга ўтар кечаси кутилмоқда.

Астрономларнинг таъкидлашича, бу вақт жадвали номутаносиб плазма булутининг тузилишини акс эттиради, афтидан, у бир эмас, балки иккита зич қуёш материя бўлагидан ҳосил бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг