Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўтган йили 93,2 минг киши телефон рақамини кўчириш хизматидан фойдаланган

Ўтган йили 93,2 минг киши телефон рақамини кўчириш хизматидан фойдаланган

Абонент рақамини кўчириш хизмати расман 2023 йилда ишга туширилган. Ушбу хизмат орқали абонент мобил алоқа операторини ўзгартирган ҳолда абонент ўзига қулайроқ тарифларни, сифатли мобил алоқа  ва қўшимча хизматларни танлаш имкониятига эга бўлади. Бунда эса амалдаги телефон рақами тўлиқ сақлаб қолади.

Абонент рақамини сақлаган ҳолда бошқа мобил алоқа операторга ўтиш (MNP) хизматидан 2024 йилда 77 260 марта фойдаланилган. 2025 йил маълумотларига кўра эса ушбу кўрсаткич 93 221 тани ташкил этган.

Бу 2024 йилдаги рақамларни кўчиришлар сонига нисбатан 15 961 тага (20,6 фоизга) ўсганлигини кўрсатади. Мазкур статистика ушбу хизматга бўлган талаб ва унинг оммабоплиги изчил равишда ортиб бораётганини тасдиқлайди.

Мазкур хизмат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият олиб бораётган мобил алоқа операторлари ўртасида рақобатни кучайтириш, шунингдек, улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишга қаратилган.

Ҳозирги кунда абонент рақамини кўчириш хизмати — UZTELECOM, Beeline, Mobiuz, Ucell, Humans ҳамда OQ мобил алоқа операторлари  томонидан тақдим этилмоқда. Бунда мобил алоқа операторни ўзгартириш жараёнида, оператор коди ва амалдаги телефон рақами тўлиқ сақлаб қолинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг