Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Адлия вазирлиги: «Прописка ҳақидаги ҳужжат эсимиздан чиққани йўқ»

Адлия вазирлиги: «Прописка ҳақидаги ҳужжат эсимиздан чиққани йўқ»

Фото: «UzNews.uz»

Бир неча кун олдин «Прописка чекловларини бекор қилиш муддати ўтиб кетди, аммо бу масъулларнинг «эсидан чиқди» номли мақола эълон қилинган эди. Адлия вазирлиги мазкур мақола юзасидан жавоб қайтарди.

«Интернетда «Прописка чекловларини бекор қилиш муддати ўтиб кетди, аммо бу масъулларнинг эсидан чиқди» мазмунида тарқатилган мақолалар юзасидан Адлия вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:

— 2018й. 20 мартга белгиланган муддат Тошкент ш. доимий ва вақтинча рўйхатга қўйишнинг (ҳисобга олишнинг) соддалаштирилган тартибини амалга киритиш учун белгиланган муддат эмас;

— 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 56-бандида белгиланган муддат (2018й. 20 март) – Тошкент шаҳрида доимий ва вақтинча рўйхатга қўйиш (ҳисобга олиш) тартибини соддалаштиришни назарда тутувчи қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун белгиланган муддатдир;

— Тошкент шаҳрида доимий ва вақтинча рўйхатга қўйиш (ҳисобга олиш) тартибини соддалаштириш бўйича ишлар давом этмоқда.

— Давлат дастурига кирган бирор тадбирнинг эсдан чиқиши ҳатто назарий жиҳатдан ҳам содир бўлмайдиган ҳодиса. Чунки, Давлат дастурига кирган ҳар бир тадбир бўйича тизимли назорат олиб борилади. Муаммоли хужжатлар бўйича Вазирлар Маҳкамасида ҳар ҳафтада 2 марта муҳокама ўтказилади.

— Адлия вазирлиги Тошкент шаҳрида доимий ва вақтинча рўйхатга қўйиш (ҳисобга олиш) тартибини соддалаштириш бўйича ишлар тўхтаб қолмаганини яна бир бор таъкидлайди».

Адлия вазирлиги ўз баёноти сўнггида ОАВлар ва бошқа маълумот тарқатувчи манбаларни нотўғри маълумотлар ва фуқароларни чалғитадиган хабарлар беришдан тийилишга чақирган.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг