Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Афғонистонда эркакларга жинси шим кийиш тақиқланди

Афғонистонда эркакларга жинси шим кийиш тақиқланди

Афғонистонда «Толибон» ҳаракати эркакларга жинси шим кийишни ва соч турмагини тақиқлади. Бу ҳақда The Washington Post хабар берди.

Нашрнинг қайд этишича, янги қонунлар август ойи охирида қабул қилинган. Улар ташқи кўриниш ва хатти-ҳаракатларда «мусулмон бўлмаганлар» га тақлид қилишни тақиқлашга қаратилган. Жинси шимлар ва соч турмаги тақиқланганидан ташқари, энди афғон эркакларига соқолларини калта кесиш, шунингдек, хотини ёки қариндошларидан бошқа аёлларга қараш ҳам тақиқланган.

Маҳаллий аҳоли янги чекловларни кутилмаган сюрприз деб атади. 

Август ойида «Толибон» аёлларга омма олдида гапириш, юзларини кўрсатиш ва юпқа матодан кийим кийишни тақиқлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, «Толибон» сўнгги вақтларда жамоат тартиби бўйича қатор чеклов ва тақиқлар жорий этди. Жумладан, зарурат бўлмаганда аёлларга кўчага чиқиш деярли тақиқланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг