Афғонистонда фарзандлари ҳалок бўлган ота-оналарга имтиёз берилади
Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар чоғида фарзандлари ҳалок бўлган ота-оналарга коммунал тўловларнинг бир қисми қоплаб берилади.
Президент Фармони (ПФ–62-сон, 16.04.2026 й.) билан айрим Президент ҳужжатларига ўзгартиришлар киртилди.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар чоғида фарзандлари (эр ёки хотин) ҳалок бўлган ота-оналарга (беваларга) уй-жой коммунал–хизматлар тўловларининг бир қисмини қоплаш учун компенсация пул тўловини жорий этиш белгиланди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter