Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Англия ва АҚШни ваъда қилганларнинг «миси чиқди»

Англия ва АҚШни ваъда қилганларнинг «миси чиқди»

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими, ДХХ ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбирда ўтказилган.

Унда фуқаролар А.Н. ва Д.И. фуқаро А.Жнинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида айланма йўллар орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши эвазига 14 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Департаментнинг Қўшработ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса фуқаро Ф.У. фуқаролар Қ.Ҳ. ва С.К.нинг ишончига кириб, уларни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Англия давлатига ишга юбориши эвазига 2 500 АҚШ доллари ва 2,5 млн сўм пулини қўлга киритганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг