Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Антониу Гутерриш Ўзбекистонга келди

Антониу Гутерриш Ўзбекистонга келди

Бугун, 30 июнь куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Тошкент халқаро аэропортида Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди. Бу ҳақда бош вазир матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қисқа суҳбатдан сўнг, БМТ Бош котиби Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ҳамроҳлигида ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.

Эслатиб ўтамиз, БМТ бош котиби Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистонга ҳам ташриф буюради. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг