Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АОКА бош директори «Kun.uz»га огоҳлантириш хати юборди. Сайт буни «босим ўтказиш» демоқда

АОКА бош директори «Kun.uz»га огоҳлантириш хати юборди. Сайт буни «босим ўтказиш» демоқда

Фото:«Gazeta.uz»

Kun.uz нашри таҳририятига  АОКА директори Асаджон Ходжаев томонидан 23 ноябрь санаси билан имзоланган огоҳлантириш хати келиб тушган.

Нашр таҳририяти номидан эълон қилинган баёнотда ёзилишича, ахборот идораси юборган муждада ташкилот раҳбари сайтни нохолисликда айблаган ва «жиддий ҳуқуқий оқибатлар»дан огоҳлантирган. Бунга «жойлардаги электр энергияси ва табиий газ билан боғлиқ муаммолар ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган қизиқарли ва танқидий постлар жамланиб, Kun.uz сайтида эълон қилиниши» сабаб бўлган. 

Ўз навбатида сайт мазкур хатни босим ўтказиш дея ҳисоблашини маълум қилди. 

АОКА хатида «материал бир томонлама ва ҳиссиётга берилган ҳолда ёзилгани», «Ўзбекистон ҳукумати аҳолига нисбатан жиноят содир қилаётганликда айблангани» (!) айтилади. 

«Бутун республика бўйлаб электр энергияси бот-бот ва соатлаб узиб қўйилаётгани – факт. Буни ижтимоий тармоқлардаги дод-войлар ва таҳририятимизга келаётган минглаб мурожаатлардан ҳам англаса бўлади.

Энди тасаввур қилинг: коронавирус пандемияси ҳали тугагани йўқ, давом этмоқда. Одамларнинг уйида оддий овқат пишириш учун свет ва газ йўқ. Тадбиркорларнинг иши тўхтаб қоляпти, паррандаси, иссиқхонадаги экинлари нобуд бўляпти. Шундай шароитда, ОАВ ёқилғи энергетика комплексини модернизация қилиш ҳамда истеъмол қилиш соҳасидаги қатор ислоҳотларга атрофлича тўхталиши керакми?

Ислоҳотларни ўтказишга бевосита масъул идоралар ўз вазифаларини белгиланганидек бажара олмаса ҳам, вазиятни матбуот томонидан ҳаммаси зўр, ҳаммаси жойида деб хаспўшланиши қандай натижага олиб келади? Ҳолва деган билан оғиз чучийдими?» - деган савол кўндаланг қўйилади Kun.uz баёнотида. 

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойининг иккинчи ярмидан бошлаб, об-ҳавонинг кескин совуши фонида Ўзбекистон бўйлаб электр энергияси ва табиий газ таъминотида узилишлар содир бўла бошлади. Мазкур масала ҳатто Сенатдек олий даргоҳда муҳокама этилди.

Шунингдек, Яккабоғда ток йўқлиги сабаб бир тадбиркорнинг минглаб товуқлари қирилиб кетгани, Каттақўрғондаги иссиқхона масаласи ҳам кенг мунозараларга сабаб бўлди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг