АҚШ элчиси Ўзбек тили байрами билан ўзига хос тарзда табриклади (видео)
АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Ҳеник 21 октябрь – Ўзбек тили байрами билан ўзбекистонликларни ўзига хос тарзда табриклади.
АҚШ элчихонаси томонидан тарқатилган видеолавҳада Жонатан Ҳеник ҳамкасблари билан биргаликда ўзбекча гапириб бозорлик қилаётгани, сотувчилар билан обдон савдолашаётганини кўриш мумкин.
«АҚШ элчихонаси номидан барчангизни Ўзбек тили байрами билан табриклайман. Ўзбек тилида кўпроқ гапиринг, ўзбек тилини ўрганинг!» – дейилади видеолавҳа якунида.
Элчи Ж.Ҳеник ўтган йили 9 февраль – Алишер Навоий таваллуди куни муносабати билан ҳам ўзбек тилида қутлов йўллаган, улуғ шоирнинг ғазалларидан парча ўқиб берган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter