Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ элчихонаси «грин карта» ҳақида эслатма берди

АҚШ элчихонаси «грин карта» ҳақида эслатма берди

АҚШ DV-2023 лотереяси (грин карта) бугун, 6 октябр куни Тошкент вақти билан 21:00 да бошланиши ҳақида хабар берилганди. Элчихона бу бўйича қуйидагиларни маълум қилди.

«DV-2023 дастурига рўйхатдан ўтиш бугун, 2021 йил 6 октябрь Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланиб, 2021 йил 9 ноябрь соат 21:00 да тугайди. Барча аризалар шу рўйхатга олиш даврида электрон тарзда топширилиши лозим. Кечикиб топширилган ёки қоғозда ёзилган аризалар қабул қилинмайди.

Онлайн ариза тўлдириш осон ва бепулдир. Илтимос, шунга эътибор қаратингки, рўйхатдан ўтиш даврида биттадан ортиқ ариза топширган шахслар ўйиндан четлатилади.

Электрон аризаларни мана бу линк орқали топширинг: dvprogram.state.gov . Дастур ҳақидаги тўлиқ қоидалар ҳамда тез-тез сўраладиган саволларга жавобларни мана бу ердан топиш мумкин: usvisas.state.gov/dv/instructions . Барчага омад тилаймиз!» — дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг