«Атлас» савдо марказида нималар бўлди? (фото)

«Атлас» кўнгилочар савдо марказида Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва «Ўзэнергоназорат» шаҳар бўлинмаси ҳамкорлигида ёнғинга қарши профилактик амалий машғулотлар ўтказилди.
Тошкент шаҳар ИИББнинг хабарига кўра, машғулот доирасида марказ ходимлари ёнғин содир бўлганда тўғри ҳаракатланиш, ёнғин ўчоқларини бартараф этиш ва аҳолини эвакуация қилиш кўникмаларига эга бўлдилар.
Бундан ташқари, бинода ёнғинни ўчириш воситалари, эвакуация йўллари кўрсаткичларининг мавжудлиги, зиналарга ўтиш йўлакларининг тўсиб қўйилмагани ва ёнғин ҳақида огоҳлантирувчи техник ускуналарнинг созлиги текширувдан ўтказилди.



Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter