Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Автоҳалокатга учраган машинадан катта миқдордаги дори топилди

Автоҳалокатга учраган машинадан катта миқдордаги дори топилди

Кўп миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситалари эгаларига етиб бормади

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Божхона қўмитаси ҳамкорлигида Андижон вилоятида тезкор тадбир ўтказилган. Унда дорифурушлар томонидан Қирғизистондан контрабанда йўли билан олиб ўтилган катта миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситасининг ноқонуний муомиласи олди олинди. 

Хусусан, Андижон шаҳри ҳудудида автоҳалокатга учраган «Changan CL03» русумли автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашина салон қисмида 5071 дона «Регапен» номли кучли таъсир қилувчи воситаси борлиги аниқланиб, просессуал тарзда расмийлаштириб олинди. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 251 прим 1-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, 2 нафар Ўзбекистон фуқаролари гумонланувчи тариқасида жиноят ишига жалб қилинди. 

Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг