Бош вазир ички ишлар сафида аёл ходимлар сони оширилиши кераклигини айтди

Аввал хабар берганимиздек, бугун 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси мажлислар залида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияда сўзга чиққан Бош вазир Абдулла Арипов Ички ишлар академиясига қизлар учун қабул квотасини оширишни таклиф қилди.
«Ҳозир кечирасизлар-у қайси мантиққа асосланиб Ички ишлар академиясига қизларни қабул қилишга 5 фоизлик квота қўйилган? Бор-йўғи 45 нафар қиз ўтаркан. Президентимиз аёл психологларни кўпайтириш юзасидан топшириқ бердилар. Вояга етмаганлар билан эркак инспектор яхши ишлай оладими? Йўқ. У билан фақат аёл инспектор яхши ишлаши, қалбига йўл топиши мумкин» деди Абдулла Арипов.
Бу масала юзасидан Президентга таклиф киритилади. Шунингдек, ҳукумат раҳбарининг фикрича, ички ишлар ходимлари сафида аёллар кўпайса, коррупция ҳолатлари ҳам камаяди.
Бош вазирнинг айтишича, ҳозирги кунда республикада 6891 нафар профилактика инспектори бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter