Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Боёвут туманига аёл ҳоким тайинланди

Боёвут туманига аёл ҳоким тайинланди

Сирдарё вилояти, Боёвут туманига Дилфуза Ўролова ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати расман хабар бериб ўтди.

«Туман Кенгашининг сессиясида ташкилий масала кўрилди. Унда Депутат Мамадаминов Улмасжон Ярмахамматович бошқа ишга ўтаётганлиги муносабати билан Боёвут тумани ҳокими лавозимидан озод этилди ва ўрнига Уралова Дилфуза Боёвут тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарорини бир овоздан тасдиқладилар», — дейилади хабарда.

Шу тариқа Дилфуза Ўролова айни вақтда Ўзбекистонда ҳокимлик лавозимига тайинланган ягона аёл мутасадди бўлди.

Д.Ўролова 2012 йилда - «Шуҳрат» медали билан тақдирланган. Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши депутати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси ҳисобланади.

Д.Ўролова 1985-1990 йиллар мобайнида - Гулистон давлат университети талабаси, 1990-2001 йиллар - Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани 10-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси, 2001-2010 йиллар - Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани 10-умумий ўрта таълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, директори бўлган.

2010-2015 йиллар мобайнида - Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаган.

2015-2017 йиллар мобайнида - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати бўлган.

2017 йилдан шу кунга қадар Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган.

Оилали, 4 нафар фарзанди бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг