Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Бу мавзуни муҳокама қилиш — ерни думалоқ деб тан оламизми ёки йўқми дегандек гап»

«Бу мавзуни муҳокама қилиш — ерни думалоқ деб тан оламизми ёки йўқми дегандек гап»

«Twitter» платформасида жиддий мавзуларга бағишланган аудиочатлар бўлиб ўтмоқда.

Ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашларига ҳам бошчилик қилиши ҳақидаги қоидани Конституциядан чиқариб ташлаш мавзусида бўлиб ўтган  аудиочатда тадбиркор, Korzinka.uz асосчиси Зафар Ҳошимов ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Шу кунгача ушбу масала мантиққа тўғри келмас эди. Қайси поғонада бу мантиқий бўлганини тасаввур қила омайман. Тарихан ҳам ва ҳозир ҳам бу нарсани нотўғри, деб биламан».

Ҳошимовнинг таъкидлашича, ҳар бир кенгаш депутатларига маош берилиши керак. Жамотчилик асосида  ойликсиз ишланса, шунга яраша натижа бўлаверади.

«Депутатларга ойлик берилса, масъулият ошади, приоритетлар белгиланади. Агар мамлакатда депутатларга ойлик беришга бюджетда пул бўлмаса, демак, туман даражасида бундай кенгаш бўлмагани ҳам яхши.

Қурбимиз етмаса, майли, шаҳар ёки вилоятда бўлсин. Ва район масалалари ҳам шаҳар ёки вилоят даражасида кўриб чиқилаверсин», деган Зафар Ҳошимов «Twitter»да ўтазилган аудиочатда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг