Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев: «Бухоро халқаро туризм марказига айланиши керак»

Шавкат Мирзиёев: «Бухоро халқаро туризм марказига айланиши керак»

Фото: «President.uz»

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида туризм соҳасини янада ривожлантириш концепцияси асосида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари вилоятга ўтган йилги ташрифи чоғида бу салоҳиятдан тўла фойдаланиш, шаҳарнинг тарихий қисмида ҳунармандлар мавзеси қуриш, Пойи Калон ва Мир Араб мадрасаларини қайта таъмирлаш каби қатор масалаларни белгилаб берган эди.

Ушбу кўрсатмалар асосида Пойи Калон ва Мир Араб мадрасалари таъмирдан чиқарилди. Ҳақиқат кўчасида биринчи қаватида дўкон ва устахоналар бўлган, иккинчи қаватида ҳунармандлар оиласи яшайдиган уйлар қурилиб, атроф ободонлаштирилди. Натижада кўча ва сайлгоҳ шаҳарнинг тарихий қисмига монанд замонавий қиёфа касб этди.

Бу борадаги ишлар изчиллик билан давом эттирилмоқда. Меҳмонхоналар, савдо-кўнгилочар масканлар, кафе ва чойхоналар қурилмоқда.

Президент жаҳон тажрибаси асосида сайёҳларга барча қулайликларни яратиш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, кўнгилочар дастурлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди.

Давлат раҳбари шаҳарнинг тарихий қисмидаги маданий мерос объектларини таъмирлаш ва тиклаш, ҳудуддан ўтган автомобиль йўллари ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини рекострукция қилиш каби лойиҳалар билан танишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг