Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухородаги портлашда жабрланганларнинг бири оғир аҳволда қолмоқда

Бухородаги портлашда жабрланганларнинг бири оғир аҳволда қолмоқда

4 февраль куни Бухоро шаҳри Ислом Каримов кўчаси йўл ёқасида бунёд этилаётган кўп қаватли уйда портлаш юзага келган эди.

Фавқулодда ҳолат юзага келганда кўп қаватли уйда бўлган 3 нафар, портлаш жараёнида йўлдан транспорт воситаларида йўловчи сифатида кетаётган 9 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олишган. Улар зудлик билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалига олиб келинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги жабрланувчиларнинг ҳолати бўйича маълумот берди.

Портлашдан жабрланган 12 нафар бемордан 5 нафари филиалнинг нейрореанимация бўлимига «Миянинг ёпиқ шикастланиши ва мия чайқалиши» ташхиси билан ётқизилди. Аҳволи ўрта оғирликда. 2 нафар бемор умумий реанимация бўлимига жойлаштирилган. Уларнинг бир нафарининг юз ва қўлларида 35 фоиз куйиш аниқланган, аҳволи нисбатан оғирроқ. Иккинчи беморда кўкрак қафасининг ёпиқ шикастланиши кузатилган, унинг аҳволи қониқарли.

Қолган беш нафар беморга амбулатор ёрдам кўрсатилган. Уларда ситуацион невроз (қаттиқ қўрқиш) ташхиси қўйилган бўлиб, зарур муолажалар амалга оширилгач, уйларига жавоб берилган.

Бугун нейрореанимация бўлимидаги беморлардан бирига аҳволи яхшиланганлиги учун жавоб берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг