Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёғингарчилик кузатилади
«Ўзгидромет» дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини тақдим этди.
Бугун кундузи Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
11-12 апрел кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Самарқанд, Жиззах вилоятларида айрим жойларда ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Ҳарорат кечалари 8-13 даража, кундуз кунлари 20-25 даража бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкентда: 10-12 апрел кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликгача эсади. Ҳарорат кечалари 11-13 даража, кундуз кунлари 23-25 даража бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter