Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда жазирама кузатилади

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда жазирама кузатилади

Фото: Xabar.uz

Ушбу дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 42°C гача кўтарилади, баъзи жойларда ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин, шамол тезлиги эса 18 м/с гача етиши мумкин.

Тошкентда эса ҳарорат 31–34°C гача, кундузи эса қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

​«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, ушбу дам олиш кунлари Ўзбекистонда ёзги об-ҳаво кутилмоқда.

​Бугун ва дам олиш кунлари мамлакатнинг кўп қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим ҳудудларида кундузи қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

​Марказий ва шарқий ҳудудларда ҳарорат 31–34°C, жанубда эса 37–40°C гача бўлади.

​Шимоли-ғарбий ҳудудлар ва чўл зоналарида ҳарорат аста-секин кўтарилади. Якшанба куни тушдан кейин ҳаво 39–42°C гача исийди.

​Шамол тезлиги 7-12 м/с ни ташкил этади, баъзи ҳудудларда 13-18 м/сгача кучаяди, баъзи ҳудудларда чанг кўтарилиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Сел тошқини бўлиши мумкин.

​Тошкентда 19-21 июнь кунлари тушдан кейин вақти-вақти билан ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳарорат 31-34 даража Цельсий бўлади. Шарқдан эсаётган шамол тезлиги 3-8 м/с ни ташкил қилади, баъзи ҳудудларда 12-15 м/с гача кучаяди, баъзи ҳудудларда чанг кўтарилиши мумкин. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг