Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Давлат рақобат қўмитаси тугатилди. Унинг ўрнида янги органлар ташкил этилди

Давлат рақобат қўмитаси тугатилди. Унинг ўрнида янги органлар ташкил этилди

Фото: «Xabar.uz»

Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Фармон билан қуйидагилар ташкил этилди:

  • Давлат активларини бошқариш агентлиги;
  • Монополияга қарши курашиш қўмитаси;
  • Капитал бозорни ривожлантириш агентлиги;
  • Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси.

Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази Савдо-саноат палатасига берилди.

Тугатилаётган Давлат рақобат қўмитасининг қуйидаги функциялари:

  • бўш турган объектларнинг ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ошириш функцияси – Давлат солиқ қўмитаси ва Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига;
  • бўш турган объектларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини тиклашга қаратилган инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича идоралараро комиссияларнинг ишчи органи сифатидаги функцияси – Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига ўтказилди.

Фармонга мувофиқ, давлат улушларини босқичма-босқич қисқартириш, самарали ва шаффоф хусусийлаштиришни таъминлаш давлат сиёсатининг асосий йўналиши этиб белгиланди.

  • давлат активларини самарали бошқариш бўйича ягона давлат сиёсатини юритиш – Давлат активларини бошқариш агентлигининг;
  • товар ва молия бозорларида рақобат муҳитини таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш – Монополияга қарши курашиш қўмитасининг;
  • қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, ривожлантириш, тартибга солиш ва корпоратив бошқарув соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш – Капитал бозорни ривожлантириш агентлигининг асосий вазифалари ҳисобланади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг