«Док-1 МАКС» препаратидан вафот этган болалар сони 18 нафарга етди
Аянчлиси, уларнинг барчаси 6 ёшгача бўлган, 15 нафари эса 3 ёшгача бўлган болалардир.
Беморлар Жиззах, Қашқадарё, Навоий ҳамда Самарқанд вилоятидан бўлган.
Беморлар яқинларидан уларнинг касалланиш сабаблари суриштирилганда уларда шамоллаш аломатлари бўлгани ва даволаш мақсадида «Док-1 МАКС» препарати қабул қилишганидан сўнг аҳволи оғирлашганини айтишган.
«Док-1 МАКС» препаратининг ҳар 10 млда парацетамол – 500 мг, гвайфенезин – 200 мг, фенилэфрина гидрохлорид – 10 мг мавжуд. Мутахассислар «Док-1 МАКС» препаратни 2 ёшдан қўллаш мумкинлиги кўрсатилгани, лекин шундай таркибли бошқа компаниялар препаратларини асосан 12 ёшдан кейин қўллашга рухсат берилганини таъкидлашди.
Ҳозирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳи ўз ўрганишларини давом эттирмоқда. Самарқанд шаҳар прокуратураси ҳар бир ўлим ҳолати бўйича суриштирув-тергов олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанддаги болалар шифохонасида «Док-1 МАКС» препаратини қабул қилиш ортидан 15 нафар бола вафот этгани ҳақида маълумот берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter