Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дунёни 2023 йилда рекорд даражадаги ҳарорат кутмоқда: Эль-Ниньо ҳодисасига оз қолди

Дунёни 2023 йилда рекорд даражадаги ҳарорат кутмоқда: Эль-Ниньо ҳодисасига оз қолди

Иқлим ўзгариши ва Эль-Ниньо об-ҳаво феноменининг қайтиши туфайли дунё 2023 йилда ўртача ҳарорат бўйича янги рекордни янгилаши мумкин, дейди иқлимшунослар.

Иқлим моделлари шуни кўрсатадики, одатда глобал ҳароратни бироз пасайтирадиган Тинч океанидаги уч йиллик Ла-Нинья об-ҳавосидан сўнг, бу йил охирида дунё Эль-Ниньога қайтади.

Эль-Ниньо пайтида экватор бўйлаб ғарбий шамоллар секинлашади ва илиқ сув шарққа сурилади, бу эса океан юзаси ҳароратини оширади.

«Эль-Ниньо одатда глобал миқёсда рекорд ҳароратлар билан боғлиқ. Бу 2023 ёки 2024 йилда содир бўладими, ҳозирча номаълум, аммо, у юз бериши аниқ», — дейди Copernicus Climate ЕС директори Карло Буонтемпо.

Иқлим моделлари шимолий ярим шар ёз охирида Эль-Ниньо шароитига қайтишни ва йил охиригача кучли Эль-Ниньо эҳтимолини юзага келтирмоқда, деди Буонтемпо.

Ҳозиргача дунёдаги энг иссиқ йил 2016 йил бўлди, бу кучли Эль-Ниньо ҳодисасига тўғри келди, гарчи иқлим ўзгариши ҳатто Эль-Ниньо бўлмаган йилларда ҳам ҳаддан ташқари юқори ҳароратга олиб келди.

Ўтган саккиз йил рекорд даражадаги энг иссиқ саккиз йил бўлди, бу иссиқхона газлари чиқиндилари туфайли узоқ муддатли исиш тенденциясини акс эттиради.

Лондон Империал коллежи Грантем институти катта ўқитувчиси Фридерике Оттонинг айтишича, Эль-Ниньо сабаб бўлган ҳарорат мамлакатлар аллақачон бошдан кечираётган иқлим ўзгаришлари, жумладан, жазирама тўлқинлари, қурғоқчилик ва ўрмон ёнғинлари оқибатларини кучайтириши мумкин.

«Агар Эль-Ниньо ривожланса, 2023 йилда 2016 йилгидан ҳам иссиқроқ бўлиши эҳтимоли бор», деди Отто.

Copernicus Climate ЕС олимлари экстремал иқлим ҳодисалари баҳоланган ҳисоботни эълон қилишди.

Европа рекорд даражадаги энг иссиқ ёзни 2022 йилда ўтказган, иқлим ўзгариши натижасида кучли ёғингарчилик туфайли Покистонда ҳалокатли сув тошқинлари содир бўлди ва февраль ойида Антарктикадаги музликлар эриши рекорд даражага етди.

Ҳозирда дунёдаги ўртача глобал ҳарорат саноатдан олдинги даврдагидан 1,2 даражага иссиқроқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг