Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Электрдан асоссиз қарздорлик вужудга келаётгани бўйича тушунтириш берилди

Электрдан асоссиз қарздорлик вужудга келаётгани бўйича тушунтириш берилди

Айрим истеъмолчилар шахсий ҳисобида кузатилаётган ноаниқлик ҳолатлари мутахассислар томонидан чуқур ўрганилмоқда, дейилади расмий муносабатда.

Ижтимоий тармоқларда электр энергиясидан асоссиз тарзда қарздорлик вужудга келаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалмоқда. Шу билан бир қаторда, айрим истеъмолчиларда бундай ҳолатлар кузатилиб, туман электр тармоқларига бориб аниқлик киритишганда ўтган йиллар мобайнида қолиб кетган қарздорлик сифатида тушунтирилгани тўғрисида видеохабарлар тарқалди.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ мазкур ҳолатлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Маълумки, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан жорий йилнинг август ойидан янгиланган «HET BILLING» дастурий комплекси ташкил этилди.

Айни шу жараёнда эски тизимдан истеъмолчиларнинг архив маълумотларини янги тизимга кўчиришда айрим истеъмолчилар шахсий ҳисобида ноаниқликлар келиб чиқаётганлигини маълум қиламиз. Бундай ноаниқликлар аниқланган ҳудудларда айни пайтда қўшимча мутахассислар ажратилган ҳолда масалага ойдинлик киритиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилишини маълум қиламиз, дейилади маълумотда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг