Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энергетика бўйича назорат инспекциясида тайинловлар амалга оширилди

Энергетика бўйича назорат инспекциясида тайинловлар амалга оширилди

Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғига янги ўринбосарлар тайинланди.

Хуршиджон Мусажонович Эшқўзиев — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Жаҳонгир Бахтиярович Байбаев — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди.

Ж.Байбаев ушбу тайинловга қадар «Ўзтрансгаз» АЖ Бошқарув раисининг қурилиш ва транспорт бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг