Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энергетика вазири маслаҳатчиси ишдан бўшади

Энергетика вазири маслаҳатчиси ишдан бўшади

2019 йилдан буён Энергетика вазири матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган Бекмуродова Эльмира Руслановна ўз вазифасидан озод этилди. 

Ушбу истеъфо энергетика тизимидаги камчиликларнинг ОАВда очиқча айтилаётгани, вазирлик раҳбарияти саволларга тутилаётгани учун матбуот котиби жазоланмадими деган саволларни юзага келтирди.

Маълум қилинишича, Эльмира Бекмуродова ўз хоҳишига кўра, бошқа ишга ўтгани муносабати билан вазирлик тизимидан ишдан кетган.

«Бу ҳолат бошқача талқин қилинмаслиги сўралади.

Энергетика вазирлиги ОАВ учун ҳар доим очиқ. Шаффофлик ва тўғри ахборотлар доимо қўллаб қувватланади», дейди вазирлик масъули.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг