Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эркинжон Турдимов: «Ўн кун ишга пиёда қатнайман»

Эркинжон Турдимов: «Ўн кун ишга пиёда қатнайман»

Фото: Xabar.uz

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов вилоятдаги давлат органлари раҳбарлари 11 ноябрдан 21 ноябрга қадар ишга пиёда ёки жамоат транспортида келиб кетишини таклиф қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бу давлат раҳбарининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони  ижроси юзасидан дастлабки ҳаракат бўлади.

«Мен ўзим шу тартибда ишга келиб-кетаман, хизмат машинам ҳокимиятда туради. Кун давомида бирор бир туманга чиқадиган бўлсам, машинадан фойдаланаман. Кечқурун яна машинани ҳокимият гаражида қолдириб, уйга пиёда ёки жамоат транспортида кетаман. Бу, аввало, саломатлигимиз учун, қолаверса, аҳолига шахсий ибратимиз бўлади», — деган Эркинжон Турдимов.

Шунингдек, раҳбарлар пиёда ёки жамоат транспортида юрса, кўпроқ одамлар орасида бўлиши, жойлардаги реал ҳолатдан хабардор бўлишини таъкидлаб, бу ташаббус жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланишига умид билдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг