EU–Tabassum: медиа халққа яқинлашди, аёллар овози янада баландроқ янграмоқда
Тошкентда Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган «EU–Tabassum» лойиҳасининг икки йиллик якунлари сарҳисоб қилинди. Миллий конференция доирасида ўтказилган «Media Ayvon–2026» форуми лойиҳа натижаларини таҳлил қилиш билан бирга, медиа маконидаги реал ўзгаришларни намоён этди.
Лойиҳа DW Akademie ҳамда Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази ҳамкорлигида амалга оширилиб, хотин-қизлар ва ёшлар овозини кучайтириш, гендер тенглигини тарғиб қилиш ва медиа кўникмаларни ривожлантиришга қаратилди.
Икки йил давомида лойиҳа доирасида:
- 8 та тренингда 150 га яқин журналист ва блогерлар ўқитилди;
- 12 та медиа-клуб орқали 300 дан ортиқ иштирокчи бирлаштирилди;
- 10 та ташкилот томонидан 650 дан ортиқ медиа маҳсулот яратилиб, уларнинг қамрови 180 мингдан ошди.
Шунингдек, EduSmile.uz таълим платформаси ишга туширилиб, журналистлар ва контент яратувчилар учун профессионал муҳит шаклланди. Платформа орқали турли соҳа экспертлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш имконияти йўлга қўйилди.
«EU–Tabassum» — бу шунчаки лойиҳа эмас, балки Ўзбекистонда очиқ, инклюзив ва масъулиятли медиа муҳитини шакллантиришга хизмат қилаётган муҳим платформадир.
Тадбир ташкилотчилари:
- Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази
- ОАВ учун контент тайёрлаш маркази
- Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди
- DW Akademie
- Европа Иттифоқи
- Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги
- Швейцария ҳамкорлик ва тараққиёт агентлиги (SDC).


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter