Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғона вилояти ҳокимига яна бир ўринбосар тайинланди

Фарғона вилояти ҳокимига яна бир ўринбосар тайинланди

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Ўзбекистоннинг БААдаги элчихонаси савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлаб келган Эргашев Иқболжон Одилжонович Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди. 

Иқболжон Эргашев 1981 йил 26 майда Қува туманида туғилган. Маълумоти олий. Фарғона давлат университетини ҳамда Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тамомлаган.

2002-2010 йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги вилоят бошқармасида, 2010-2016 йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлигида турли масъул лавозимларда ишлаган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг