Фарғонада божхона пости раҳбари ушланди
Фарғонада божхона пости раҳбари пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда маҳаллий телеканаллардан бирида намойиш этилган видеолавҳада айтилади.
Чегара-божхона пости раҳбари 80 та уяли телефонни қонунсиз ўтказиш эвазига 5 минг доллар пора олаётган вақтида ушланди.
Маҳсулотлар Қирғизистондан олиб келинаётган бўлган.
Суд қарорига кўра, у 4 йил озодликдан маҳрум қилинди ва 3 йил божхона тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter