Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонадаги ерни 200 минг долларга сотаётган шахс ушланди

Фарғонадаги ерни 200 минг долларга сотаётган шахс ушланди

Фото: Прокуратура департаменти.

Тошкент шаҳри ва Андижон вилоятида ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Р.Й. фуқаро О.Ш.нинг ишончига кириб, Фарғона вилояти, Қува туманидаги “T.B.” фермер хўжалигининг 5 гектар ва давлат захирасидаги 5 гектар жами 10 гектар ер майдонини гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали номига расмийлаштириб олиб бериши эвазига 200 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “A.S.” фермер хўжалиги раҳбари Д.Т. Жалақудуқ туманидаги давлат захирасидаги 8 сотих экин ер майдонини фуқаро О.Р.га танишлари ёрдамида турар-жой қуриш учун олиб бериши эвазига 9 500 АҚШ долларини қўлга киритиб, яна 1 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг