Фарзанди ҳаётини хавф остида қолдирган она шифохонага жўнатилди
Ижтимоий тармоқларда номаълум аёл ўз фарзанди ҳаётини хавфга солаётгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ баёнот берди.
Янгиҳаёт тумани,«Янги Чоштепа» маҳалласи ҳудудида, 2001 йилда туғилган Н.К. Вояга етмаган фарзандини еттинчи қаватдаги уйининг деразасидан чиқариб, телефонига тасвирга олган ҳамда ушбу видеони ижтимоий тармоққа жойлаган.
Ҳозирда Н.К. нинг руҳий ҳолатини текшириш мақсадида, руҳий-асаб касалликлар шифохонасига юборилган.
Шунингдек, унинг Вояга етмаган фарзандига зарар етмаганлиги ҳамда у яқин қариндоши қарамоғига топширилганлигини маълум қилинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув давом этмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter